Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида “Бир тадбиркор – уч ҳамкор” лойиҳаси амалга ошириб келинади.
Лойиҳанинг ўзига хослиги шундаки, унда ишлаб чиқариш соҳасида ўз фаолиятини олиб бораётган, катта тажрибага эга, маҳаллий ва халқаро бозор майдонида шуҳрат ва муваффақият қозонган 20 нафар тадбиркор ўзига шогирд ёки ходим эмас, балки ҳамкор тайёрлайди.Лойиҳа доирасида “KIYIM TEXTILE” тикув фабрикаси, “Sab New Devolepment” қурилиш компанияси, “Technoshop” маиший техника дўконлар тармоғини ўз ичига олган “SURE STEP” гуруҳ компаниялар бош директори Отабек Ҳакимов билан учрашув ташкил этилди.


Ҳамкор тадбиркор шахсий брендни такомиллаштириш ва танитиш, ишлаб чиқаришда сифатнинг аҳамияти ҳамда ходимларнинг компетентлиги каби долзарб масалаларга қаратилган “Шахсий брендга асос солиш” мавзусида тақдимот қилди.
Талабаларга ишлаб чиқариш соҳасини оптималлаштириш, рақамли иқтисодиёт ҳамда маркет-плейсларда савдо-сотиқ ишларини жадаллаштириш ва шахсий бренд номини жаҳон бозорига олиб чиқиш каби мавзуларда тақдимотлар тайёрлаш va уларни тадбир комиссияси қошида ҳимоя қилиш вазифаси берилди.


Ўзаро савол-жавоблар викторинаси тадбирга якун ясади. Фаол иштирок этган талабаларга эсдалик совғалари топширилди.
Гулноза Бобоева,ЎзА