Жорий йил 9 декабрь эрталабки соат 08:00 дан 10 декабрь 08:00 гача Соғлиқни сақлаш вазирлигида ташкил этилган Штабга келиб тушган маълумотларга кўра, «103» хизматида 2751 та тиббиёт бригадаси фаолият кўрсатди. «Тез ёрдам»га 38 093 та чақириқ келиб тушди.
Энг кўп чақириқлар Фарғона (4573 та), Андижон (4566 та), Наманган (3961 та), Тошкент вилоятлари (3072 та) ҳамда Тошкент шаҳрида (3699 та) бўлган.
Юртимиз бўйича «103» хизмати орқали шифохонага 2360 нафар катта ёшли бемор, 838 нафар бола ётқизилган.
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига 3839 та мурожаат бўлган. Уларнинг 980 нафари госпитализация қилинган.
Сутка давомида 2470 нафар чақалоқ дунёга келди. Уларнинг 1295 нафари ўғил бола, 1175 нафари қиз бола 11 нафари эса эгизаклар.
Қашқадарё (275 нафар), Фарғона (274 нафар), Самарқанд (266 нафар), Андижон (222 нафар), Наманган вилоятлари (212 нафар) энг кўп туғуруқ қайд этилган ҳудудлар бўлди.
19 нафар18 ёшгача, 111 нафар катталарда,жами 130 кишида Коронавирус аниқланди. Уларнинг 64 нафари шифохонага ётқизилди.
ЎзА