Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бир қатор давлат унитар корхоналари давлат муассасалари сифатида қайта ташкил этилди
18:26 / 2021-06-04

"Давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятини қайта ташкил этиш ва тугатиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Ҳукумат қарори (350-сон, 03.06.2021 й.) қабул қилинди.

Қарор билан 66 та давлат унитар корхоналари давлат муассасалари сифатида, 73 та давлат унитар корхоналари филиал сифатида қайта ташкил этилди. Бу ҳақда телеграмдаги "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар берди.

Шунингдек, истиқболсиз, фаолият кўрсатмаётган, зарар кўриб ишлаётган ва паст рентабелли 454 та корхоналар белгиланган тартибда тугатилади.

2022 йилдан ҳар йили 1 ноябрга қадар корхоналарда давлат улушини сақлаш танқидий кўриб чиқилади ва уларни сотиш, тугатиш ёки қайта ташкил этиш бўйича Ҳукуматга таклифлар киритилади.