Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бир ойда Ўзбекистон экспортнинг ўсиш суръати 201,4 фоизни ташкил этди
12:28 / 2022-02-17

Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил январь ойидаги иқтисодий ҳолатига оид рақамлар эълон қилинди.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь ойида Ўзбекистоннинг экспорт салоҳияти 201,4 фоизни ташкил этган.

Шу билан бирга, ўтган бир ой давомида саноат ишлаб чиқариш физик ҳажми индекси 108,5 фоиз, қурилиш ишлари ҳажмининг ўсиш суръати 101 фоиз, чакана савдо товар айланмаси ўсиш суръати 115,8 фоиз, хизматлар ҳажмининг ўсиш суръати 116,9 фоиз, ташқи савдо айланмаси ўсиш суръати 149,9 фоиз, импортнинг ўсиш суръати 128 фоизни ташкил этди.

Маълумот ўрнида, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 533 минг 427 тадан иборат.

ЎзА