Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бир ойда энергия ресурслари бўйича 844 та маъмурий ҳуқуқбузарлик қайд этилди
15:57 / 2026-02-03

Сўнгги пайтларда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг олдини олиш ва мазкур йўналишда назоратни кучайтириш мақсадида мутасадди ташкилотлар томонидан тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, “Ўзэнергоинспекция” ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар иштирокида сўнгги бир ойда ўтказилган назорат тадбирларида истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилган 283 та ҳолат аниқланди.

Назорат ишлари давомида 11,5 миллион кВт⋅соат электр энергияси ва 17,9 миллион метр куб табиий газ ноқонуний равишда талон-торож қилингани маълум бўлди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу ҳолатлар натижасида давлатга жами 79 миллиард сўм миқдорида зарар етказилган.

Инспекция ахборот хизматига кўра, истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ 844 та маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА