Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бир ойда 31 мингдан зиёд газ жиҳози назоратдан ўтказилди
09:15 / 2022-09-13

Истеъмолчиларнинг газ жиҳозларидан оқилона ва хавфсиз фойдаланишлари бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишда жуда муҳим. Чунки озгина эътиборсизлик ҳам нохуш ҳолатларга сабаб бўлиши мумкин. Шу боис, "Ҳудудгаз Навоий" газ таъминоти филиалининг сервис хизматини ривожлантириш бўлими томонидан аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларнинг газ жиҳозлари назоратдан ўтказилиб, фойдаланиш учун хавфсиз ҳолга келтирилмоқда.

Бугунги кунда Навоий вилоятидаги аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларнинг фойдаланишда бўлган жами газ жиҳозлари сони 408 минг 960 тани ташкил этади. Жорий йилнинг август ойида вилоят бўйича жами 20 минг 147 та хонадон ва объектлардаги 31 минг 074 та газ жиҳозларининг ишлаш ҳолати назоратдан ўтказилди. Шундан 17 минг 279 та аҳоли хонадонларида мавжуд газ жиҳозлари техник, 2 минг 669 та хонадондаги ускуналар эса профилактик кўрикдан ўтказилди. Шунингдек, газ таъминоти корхонаси билан тегишли тартибда шартнома тузган 199 та улгуржи объектлардаги фойдаланишда бўлган газ жиҳозлари ҳам кўрикдан ўтказилиб, хавфсизлиги таъминланди.

– Баъзи истеъмолчилар газ жиҳозларида носозлик кузатилганда, газ таъминоти ходимлари хонадонларига тез етиб келиб, хизмат кўрсатишмаганидан норози бўлиб мурожаат қилади, – дейди бўлим масъул ходими Фахриддин Жумаев. – Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 2-иловасида “Табиий газдан фойдаланиш қоидалари” келтириб ўтилган. Унда газдан фойдаланиш ускуналарини истеъмолчиларнинг ёзма ёки электрон буюртмалари асосида газ таъминоти ташкилоти томонидан тасдиқланган тарифлар бўйича таъмирлаш муддатлари баён қилинган бўлиб, хизмат кўрсатиш муддати ҳолатнинг хавфлилик даражасига қараб белгиланади. Яъни, истеъмолчи хонадонида табиий газ сизиб чиқиш ҳолати кузатилса, соҳа ходими дарҳол бориб хизмат кўрсатиши керак. Овқат тайёрлаш ёки иситиш мавсумида иситиш учун мўлжалланган газдан фойдаланиш ускуналарининг носозлигида бир кун давомида хизмат кўрсатилади. Иссиқ сув ва иситиш учун мўлжалланган газдан фойдаланиш ускуналарининг носозлигида (иситиш мавсумидан ташқари вақтда) - икки кун, газдан фойдаланиш ускуналарини алмаштиришда эса беш кун давомида хизмат кўрсатилиши зарур.

Хавфсизлик муҳим. Шунинг учун газ жиҳозларининг техник ва профилактик кўриклардан тўлиқ ўтказилишига соҳа ходимлари билан бирга истеъмолчилар ҳам эътиборли бўлишлари зарур. 

 

А.Бўриев, ЎзА