ФОТОРЕПОРТАЖ
Қарши шаҳрининг Батош маҳалласидаги “Осмон гули” МЧЖ хорижий корхонаси 2024 йилнинг март ойидан ишлаб чиқаришни бошлаган.
Россиянинг йирик “Твоe” компанияси ва маҳаллий тадбиркорлар ҳамкорлигида ташкил этилган корхона энг замонавий технологиялар билан жиҳозланган. Ҳозирда бу ерда 100 дан ортиқ турдаги кийим-кечак ва текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Бир ойда 1 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулот экспорт қилинмоқда.
[gallery-26344]
“Осмон гули” МЧЖнинг муваффақиятли фаолияти Қашқадарё вилоятида инвестиция муҳити яхшиланаётганининг яққол далилидир. Хорижий капитал иштирокидаги корхоналар фаолияти маҳаллий аҳоли учун янги имкониятлар яратиш билан бирга, ҳудуднинг иқтисодий ўсишига ҳам туртки бермоқда.
Корхона 500 нафар кишини доимий иш билан таъминлаган. Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш орқали корхона уларнинг оилаларида иқтисодий фаровонликни оширишга ҳисса қўшмоқда. Бу эса, ўз навбатида, жамиятда ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлашга ёрдам беради.
Қарши шаҳрининг иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида муҳим ўрин эгаллай бошлаган корхонанинг экспорт кўрсаткичлари, бандликка қўшган ҳиссаси ва келажакдаги режалари уни вилоят саноатининг янги юзига айлантирмоқда. Корхонанинг муваффақиятли фаолияти вилоятнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш билан бирга, бошқа инвесторларни ҳам ҳудудга жалб қилишга ёрдам беради. Бу эса, ўз навбатида, вилоят иқтисодиётининг диверсификациялашувига ва янги иш ўринлари яратилишига олиб келади.
Жамшид НОРҚОБИЛОВ(сурат),ЎзА