Бир оиланинг уч нафар эгизак фарзанди давлат гранти асосида талаба бўлди (+видео)
21 август куни тунда 2023/2024 йилги ўқув йили учун ўтказилган давлат тест имтиҳонларининг жавоби эълон қилинди.
Имтиҳон натижалари эълон қилинганидан сўнг талабаликка тавсия этилганлар орасида бир оиладан бараварига уч нафар фарзанд ҳам борлигини эшитдик. Тошкент шаҳрида истимоқат қиладиган Юсуповлар оиласида бирданига уч нафар эгизак фарзанд — Фотима, Зуҳра ва Заҳро биринчи уринишдаёқ давлат гранти асосида талабаликка тавсия этилган.
Видеони тўлиқ томоша қилиш орқали ушбу оиланинг хурсандчилиги ва ушбу ютуққа эришгунига қадар қандай ҳолатларни бошдан ўтказганини тинглашингиз мумкин.
Видеони тўлиқ ЎзАнинг YouTube каналида томоша қилишингиз мумкин
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/CehMOhjJwho" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>
Фаррух Худоёров, Дониёр Якубов (видео)