Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бир оилага қувонч улашилди
09:46 / 2022-05-03

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 30 апрелдаги “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорида ушбу муборак кунларни мазмунли ва кўтаринки кайфиятда ўтказиш учун Рамазон ҳайити муносабати билан юртимизда дам олиш кунлари эълон қилинган.

Бу ҳордиқ кунларида ёши улуғларни зиёрат қилиш, беморлар ва муҳтожлар ҳолидан хабар олиш, яқинлар билан дийдор кўришиш учун яхши имконият бўлди.

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Наманган вилояти бўлими томонидан Рамазон ҳайити муносабати билан хайрли ташаббус амалга оширилди. Яъни, фондга мурожаат қилган, ногиронлиги бўлган оилага қувонч улашилди.

Наманган шаҳрининг Шодлик маҳалласи, 1-ўтиш Сўфизода кўчаси, 6-уйда яшовчи Жамолхон Машраббоевнинг 2001 йилда туғилган набираси Убайдулло Ғайбуллаев болаликдан таянч-ҳаракатларида муаммолари борлиги учун ногиронлик аравачасига эҳтиёжи бор.

Унга электр қуввати билан ҳаракатланувчи ногиронлик аравачаси берилган эди, лекин ногиронлик аравачаси бузилиб қолганлиги сабабли кўчага чиқишда, қўшнилар билан дийдорлашишда муаммолар юзага келган.

Ногиронлик аравачасини Фарғона шаҳридаги устахонада тузатиш мумкинлиги маълум бўлди ва таъмирлашда “Маҳалла” жамоат фондидан кўмак сўрашди. Муаммо ҳал этилди.

Яхшилик, ўзгаларга меҳр-оқибат кўрсатиш каби инсоний фазилатлар қутлуғ кунларда янада кўпроқ намоён бўлади.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА