Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бир оиладан 1 нафардан ортиқ бола боғчага борса, уларнинг тўлови учун неча фоизли чегирма имтиёзи берилади?
16:07 / 2023-01-23

Қонунчиликка кўра, мактабгача таълим ташкилотига бир оиладан биттадан ортиқ бола қатнаса, оиладаги ҳар бир бола учун ойлик тўлов миқдорлари белгиланган. Ушбу қарорда ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда бир оиланинг икки ва ундан ортиқ болалари айни бир мактабгача таълим ташкилотига қатнаши шарти қўйилмагани сабабли, оиладаги болалар айни бир ёки ҳар хил мактабгача таълим ташкилотига қатнашидан қатъи назар камайтирилган миқдорларда тўлов тўлайди.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги   маълумотига кўра, масалан, Тошкент шаҳрида жойлашган, иш режими 10,5 соатлик бўлган давлат мактабгача таълим ташкилотига бир оиладан бир нафар бола қатнаганда 246 минг сўм тўлов белгиланган бўлса, бир оиладан икки ва ундан ортиқ бола қатнаганда ҳар бир бола учун 175 минг сўмдан ойлик тўлов белгиланган.  

Туман марказида жойлашган, иш режими 10,5 соатлик бўлган давлат мактабгача таълим ташкилотига бир оиладан бир нафар бола қатнаганда 183 минг сўм тўлов белгиланган бўлса, бир оиладан икки ва ундан ортиқ бола қатнаганда ҳар бир бола учун 138 минг сўмдан ойлик тўлов белгиланган.    

Агар давлат мактабгача таълим ташкилотига ота-оналар тўлови бўйича имтиёз берилган туманда (3-тоифа туманда — 30 фоиз, 4- ва 5-тоифадаги туманларда — 50 фоиз имтиёз) жойлашган бўлса, белгиланган тўлов миқдорлари берилган имтиёзга мос равишда камайтирилади.  

 

Муҳайё Тошқораева,  

ЎзА