Бир нуроний ўн ёшга масъул
Навоий шаҳридаги Маънавият ва маърифат марказида “Бир нуроний ўн ёшга масъул” кўрик-танловининг Навоий вилояти босқичи бўлиб ўтди.
Ёшлар тарбиясида нуронийлар бой ҳаётий тажрибасидан унумли фойдаланиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар олдини олиш, оилалар мустаҳкамлигини таъминлашда муносиб иштирок этаётган кексаларни рағбатлантириб бориш мақсадида ташкил этилган танловда туман (шаҳар) босқичида биринчи ўринни қўлга киритган нуронийлар уч шарт бўйича ўзаро беллашди.

Якуний натижаларга кўра, Нурота тумани вакили Бахтиёр Халимов 1-ўринга лойиқ деб топилган бўлса, 2- ва 3-ўринга карманалик Нурия Жўраева ва қизилтепалик Раҳима Қодировалар муносиб кўрилди.


Ғолиб ва совриндорлар, шунингдек, барча иштирокчилар диплом, пул мукофотлари ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
А.Бўриев, ЎзА мухбири