Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бир нуроний ўн ёшга масъул
11:25 / 2023-07-26

Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида “Бир нуроний ўн ёшга масъул” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди.

Дастлаб танловнинг секторлараро босқичи ўтказилиб, туман босқичига сараланди. Сектор босқичида ғолиб деб топилган энг фаол нуронийлар туман босқичида куч синашди.  

Туман ҳокимлиги, “Нуроний” жамғармаси, Оила ва хотин-қизлар, Ёшлар ишлари агентлиги, Маданият ва туризм, камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимлари, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ҳамкорлигида ташкил этилган танловда иштирокчилар учта шарт бўйича беллашди.  

Қизғин ва муросасиз ўтган танловда ғолибликни қўлга киритган Мирзо Улуғбек номли маҳалла фаоли Юсуф Адизов вилоят босқичига йўлланма олди.  

Иккинчи ўринни “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғини фаоли Ойбуви Ҳамраева, учинчи ўринни “Совунгар” МФЙ фаоли Шавқиддин Тоиров эгаллади.  

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан пул мукофотлари билан тақдирланди.  

 

А.Бўриев, ЎзА