Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Бир нуроний – ўн ёшга масъул” танлови
12:11 / 2025-08-21

Сурхондарё вилоятининг Денов туманида “Бир нуроний – ўн ёшга масъул” кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Нуронийлар ва ёшлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, маънавий-маърифий тарбияни янада кучайтириш ҳамда нуронийларнинг жамият ҳаётидаги фаоллигини оширишга қаратилган танловда маҳаллаларда фаолият юритаётган нуронийлар келажагимиз эгалари тарбиясидаги бой тажрибасини кенг намойиш этди.  

[gallery-24868]

Дунёда глабаллашув жараёнлари кечаётган бир пайтда кўпни кўрган нуроний отахон ва онахонларнинг бой ҳаётий тажрибаси ёш авлод таълим-¬ тарбияси ҳамда ёш оилалар мустаҳкамлигини таъминлашда муҳим ўрин тутади. Шу маънода мазкур кўрик-танлов маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаб, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ажрим ёқасида турган ёш оилалар ўртасида тотувлик ва аҳиллик муҳитини яратишга, ёшларни Ватанга муҳаббат, юртга садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшган нуронийларни аниқлаш ва рағбатлантиришга хизмат қилмоқда.  

Танлов якунида Меҳр-оқибат маҳалласи вакиласи Норхолой Чориева фахрли биринчи, Чим маҳалласи нуронийси Дўсмамат Эшқобилов иккинчи ва Янгиариқ маҳалласи нуронийси Бобоқул Чўтбоев учинчи ўринларни қўлга киритди.  

Ғолиблар ташаккурнома, эсдалик совғалари ва пул мукофотлари билан тақдирланди.  

Холмўмин Маматрайимов,

ЎзА мухбири