Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Бир нуроний – ўн нафар ёшга мураббий” тамойили жорий этилади
10:03 / 2022-01-24

Эндиликда фуқаролар йиғини раиси ва унинг ўринбосарлари, “Кексалар маслаҳати” гуруҳлари ва “Бувижонлар мактаби” кенгашлари аъзолари “Бир нуроний – ўн нафар ёшга мураббий” тамойили асосида тарбияси оғир, маънавий кўмакка муҳтож, уюшмаган, ишсиз ёшларга бириктирилади ва бунинг натижасида ёшларга оид мавжуд муаммолар бевосита маҳалланинг ўзида бартараф этилади.

Бу ҳақда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигида бўлиб ўтган давлатимиз раҳбарининг жорий йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорининг  ижросини таъминлаш борасидаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Видеоконференция шаклида ўтказилган тадбирда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари, Республика “Нуроний” жамғармаси раиси Содиқжон Турдиев, Тошкент шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Рустам Калонов, юртимиздаги “Нуронийлар жамоатчилик кенгаши”лари аъзолари, соҳа вакиллари, маҳалла тизими ходимлари иштирок этди.

Мазкур қарорда ёшлар тарбияси ва маънавиятини оширишда нуронийларнинг ўрни алоҳида белгилаб берилган,

Қайд этилишича, айни вақтга қадар худудларда 325 минг 366 нафар ишсиз ҳамда “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турган 25 минг 739 нафар ёшлар рўйхати шакллантирилиб, катта ҳаётий тажрибага эга бўлган нуронийларга бириктирилган.

Йиғилишда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари С.Турдиев ҳар қандай жамият ва давлат ривожида ёшларнинг ўрни катта эканлиги, шу сабабли сўнгги йилларда юртимизда ёшлар масаласи давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Белгилаган ишлар самарадорлагини ошириш мақсадида маҳаллаларда кекса авлод вакиллари ва ёшлар иштирокидаги учрашувларни ўтказиш орқали ёшларни миллий қадриятларимиз руҳида тарбиялаш ҳамда ҳаётда ўз ўрнини топишга кўмаклашиш борасидаги ишлар янги босқичга кўтарилади.

Шунингдек, жойларда ёшларни Ватанга садоқат, миллий қадриятларга ҳурмат, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик руҳида тарбиялашга қаратилган туркум тадбирлар ташкил этиш анъанага айлантирилади.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА