Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бир нуроний ўн нафар ёшга масъул
13:43 / 2023-07-29

Азал-азалдан кексалар доим ёшларга ўз ўгитларини бериб, тажрибаларини улашиб келган. Маҳалладаги ёши улуғларнинг гапи қайтарилмаган, ҳурмат бажо келтирилган. Халқимизнинг бу каби азалий анъаналари ҳали ҳамон давом этмоқда. Кексаларга ҳурмат ва эътибордамиз.

Қашқадарё вилояти Ғузор туманида “Махалла” хайрия жамоат фонди ва туман “Нуронийлар” жамғармаси ҳамкорлигида “Бир нуроний ўн нафар ёшга масъул” танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Унда иштирокчи фахрийларнинг ҳудуддаги ёшларга эътибори, ҳаёт сабоқларини бериш йўлидаги хизматлари инобатга олинди.  

Танловга тумандаги маҳаллалардан таклиф этилган нуроний отахон ва онахонлар иштирок этди. Танлов иштирокчилари белгиланган шартлар бўйича ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди ва Меҳнатобод МФЙ нуронийлари ғолиб деб топилди.  

Ғолиблар ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари ва дипломлар билан тақдирланди.

Ўлмас Баротов, ЎзА.