Бир нуроний – ўн нафар ёшга масъул
"Маҳалла" хайрия жамоат фонди Хоразм вилоят бошқаруви ҳамда фонднинг Янгибозор туман бўлинмаси ходимлари ташаббуси билан кексалар ўртасида "Бир нуроний – ўн нафар ёшга масъул" шиори остида маданий-маърифий, спорт тадбири ўтказилди.
Унда туманда тарбияси оғир, маънавий кўмакка муҳтож, уюшмаган, ишсиз ёшларни иш билан таъминлашда, улар муаммоларини ҳал этиб, ижтимоий фаоллигини оширишда бевосита ёрдам бериб келаётган отахон ва онахонлар қатнашди.
Янгибозор туманидаги турли маҳалладан ташриф буюрган ёши улуғлар учта – "Таништирув", "Ёшлар – бизнинг келажагимиз" ҳамда "Нуронийлар беллашуви" шартларида ўзаро баҳслашди.
"Минг Боғолон" маҳалласидан ташриф буюрган Д.Артиқова биринчи ўринни қўлга киритган бўлса, "Олтинкўл"лик Р.Янгибоева иккинчи, "Наврўз"лик А.Эшчанова учинчи ўринни қўлга киритди.
Ғолибларга ташаккурнома ва эсдалик совғалари тақдим этилди.
ЎзА