“Бир миллион ўзбек дастурчиси” лойиҳаси Ўзбекистонда бир миллион маҳаллий дастурчини тайёрлаш, ёшларни замонавий касбларга бепул онлайн ўқитишни мақсад қилган.
Юртимиз ёшларида таълимга қизиқиш ошиб бормоқда. Бугунги кунда Ўзбекистон ва Coursera платформаси ўртасида йўлга қўйилган ҳамкорлик муҳим аҳамиятга эга. Курсларни муваффақиятли тамомлаб, халқаро сертификат имтиҳонларидан ўтиш ёшлар учун глобал меҳнат бозорига йўл очиб беради.

2025-2026 йилларда “Бир миллион ўзбек дастурчиси” лойиҳаси доирасида халқаро ахборот технологиялари сертификатини олганлар сони 2,5 миллионга, профессионал халқаро IT сертификатини олганлар сони эса 30 мингга етказилади. Лойиҳа доирасида юқори натижа кўрсатган энг яхши 2 та мактабга Президент совғаси сифатида электромобиллар берилиши ҳам режалаштирилган.
Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, онлайн таълим платформаси ҳисобланган Coursera дунёнинг энг нуфузли университетлари ва ташкилотларида ўқитиш курси орқали сертификатлар тақдим этади. Ҳозиргача платформанинг 1,4 миллион ўзбекистонлик тингловчиси бор, уларнинг 49 фоизини аёллар ташкил этади.

Жорий йил Coursera ўзининг олтинчи йиллик Global Skills ҳисоботини эълон қилди. Ўзбекистон “Бир миллион ўзбек дастурчиси” лойиҳаси доирасида мавжуд ишчи кучининг улуши бўйича ўрганувчилар сонига кўра биринчи ўринни эгаллади. Яъни, Ўзбекистон ишчи кучини меҳнат бозорида талаб юқори бўлган кўникмалар билан таъминлашга энг кўп сармоя киритаётган мамлакатдир.
Батафсил маълумотни видеолавҳа орқали томоша қилишингиз мумкин.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/nPsAAkIauxk?si=3ko4gZBUIOPySByM" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Б.Худойбердиев,
ЎзА