French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси - амалда: 2 йилда Фарғонада қарийб 10 минг нафар ўғил-қиз компьютер саводхонлиги ҳамда дастурлаш курсларида ўқитилди
06:31 / 2022-08-02

ФОТОРЕПОРТАЖ

Юқори малакали дастурчи ва мутахассислар тайёрлаш мақсадига хизмат қилувчи “IT-парк” Фарғона вилоят ҳудудий филиали таркибида 19 та “Рақамли технологиялар ўқув марказ”лари мавжуд. Ушбу марказларда 2020 йилда 1 минг 110 нафар ёш билим олган бўлса, 2021 йилда бу рақам 4 минг 640 нафардан зиёдни ташкил этди. 

– Бугунги кунга қадар вилоятимизда қарийб 10 минг нафар ўғил-қиз компьютер саводхонлиги ҳамда дастурлаш курсларида таълим олди, - дейди Марғилон шаҳридаги Рақамли технологиялар маркази директори Баҳромжон Жалилов.

– Айни кунда яна 2 минг нафарга яқин ўқувчи соҳа сир-асрорларини ўрганмоқда.

[gallery-8104]

Таъкидлаш керак, “IT-парк” Фарғона филиалида 2020 йилда 6 та резидент фаолият юритган бўлса, 2021 йилда уларнинг сони 11 тага етди. Ҳозирги кунда жами 26 та резидент бор. Яна 5 та корхона аризалари резидентлик учун юборилган. Резидентлар томонидан яратилган иш ўринлари 900 га яқин бўлиб, резидент компаниялар томонидан кўрсатилган хизматлар ҳажми қарийб 3 миллиард сўмни ташкил этди.

Фарғонада 2022 йилда 3 та экспортга йўналтирилган компаниялар иш бошлади ва экспорт ҳажми жорий йилда 82,5 минг долларга етди.

Эътиборлиси, вилоятда стартаплар экотизими жорий этилаётгани соҳа ривожида муҳим ўринга эга бўлмоқда. ТАТУ Фарғона филиалида жойлашган Инкубация марказида шу кунга қадар 20 дан ортиқ семинар ва тренинглар, 10 дан ортиқ талабалар лойиҳалари тақдимоти ўтказилиб, талабаларнинг 16 та истиқболли стартап лойиҳалари ривожлантирилиб келинмоқда. 

Жорий йилнинг сентябрь ойида Қўқон педагогика институтида, йил якунига қадар эса Фарғона политехника институтида Инкубация марказлари очиш режалаштирилган бўлиб, айни дамда қурилиш, жиҳозлаш жараёнлари амалга оширилмоқда.
Вилоятда шу кунга қадар қарийб 1000 дан ортиқ ўқувчи ва талабаларни қамраб олган 5 та идеатон, 3 та ҳакатон танловлари ва дастурлаш мусобақалари ташкил этилди. 80 га яқин истиқболли лойиҳалар стартапларни ривожлантириш мақсадида инкубация ва акселерация дастурларига жалб қилинмоқда.

2021 йилда 284 миллион сўмлик 5 та стартап молиялаштирилган бўлса, жорий йил давомида мавжуд 85 та стартапнинг 9 таси молиялаштирилмоқда ва уларга 402,8 миллион сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган.

Логистика йўналишида Тошкент шаҳридаги “STL Truckers” корхонаси филиали Фарғона шаҳридаги Бандликка кўмаклашиш маркази биносида фаолият бошлаб, бу ерда 10 нафар ёшнинг иш билан бандлиги таъминланди.

Бундан ташқари, вилоятда яна бир “CLL Fer Branch” брокерлик компанияси ҳам ўз иш фаолиятини бошлаб, “IT-парк” резиденти мақомини олишга эришди. Ушбу компанияда ҳозирда 20 га яқин ходим фаолият юритмоқда. Жорий йил якунига қадар эса улар сонини 50 нафарга етказиш режалаштирилган.


ЎзА фотомухбири
Муқимжон ҚОДИРОВ олган суратлар