French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бир марталик нафақа олиш соддалашди
13:20 / 2020-08-28

Бу жараённи янада соддалаштириш мақсадида, Пенсия жамғармаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан ҳамкорликда янги тизим ишлаб чиқди.


Юртимизда аҳолига ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жумладан, информацион технологиялардан фойдаланган ҳолда турли оворагарчиликларни бартараф этиш ҳамда инсон омилини камайтириш чоралари кўрилмоқда.

Буни бола туғилганда ва дафн маросими учун бериладиган бир марталик нафақаларни олиш борасидаги янгиликларда ҳам кўриш мумкин. Олдинлари фуқаролар аввал ФҲДЁ бўлимларида рўйхатга олиниши, сўнгра Давлат хизматлари марказларига тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат қилишлари лозим эди. Сўнгра Пенсия жамғармаси бола туғилганда ва дафн маросими учун нафақаларни Давлат хизматлари марказларига юборилган маълумот асосида автоматик равишда тайинлаб, Халқ банки орқали фуқароларга тўлаб берилади.

Бу жараённи янада соддалаштириш мақсадида, Пенсия жамғармаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан ҳамкорликда янги тизим ишлаб чиқди.

Унга кўра, фуқаролар бола туғилганда ва дафн маросими учун нафақаларни олиш мақсадида Давлат хизматлари марказларига боришлари, ариза ва ҳужжат тақдим этишлари шарт эмас. Эндиликда, фуқаролар шахсни вафот этганлиги ва бола туғилганлигини ФХДЁ бўлимларида қайд этганларидан сўнг тўғридан-тўғри Халқ банкининг исталган филиалига мурожаат қилиб, нафақа пулларини олишлари мумкин.

Бунда, Пенсия жамғармаси тегишли маълумотларни ФХДЁ бўлимларидан электрон шаклда олиб, нафақа тайинлайди. Шунингдек, фуқаролар ФХДЁ бўлимларида ўзларининг мобил телефон рақамлари тўғрисида маълумотни қолдирсалар, Пенсия жамғармаси бир марталик нафақа олиш ҳуқуқи ҳамда тўлов амалга оширилганлиги тўғрисида хабарнома ҳам юборади. Ушбу хизматлар мутлақо бепул амалга оширилади.