ФОТОРЕПОРТАЖ
Термиз шаҳрида “Ёшлар ойлиги” доирасида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида кенг кўламли маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Байрамона руҳда ўтган мазкур тадбирда шаҳар аҳолиси, фаол ёшлар, маҳалла етакчилари ҳамда пойтахтдан ташриф буюрган меҳмонлар иштирок этди.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда сўз олган вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов 30 июнь – Ёшлар куни билан йигит-қизларни самимий муборакбод этди. Ёшлар сиёсатини амалга оширишда фаоллик кўрсатаётган, ташаббускорлиги билан тенгдошларига намуна бўлаётган бир гуруҳ ёшлар вилояти ҳокимлиги ва Ёшлар ишлари агентлигининг ташаккурномалари билан тақдирланди.
Тадбирнинг маданий қисмида таниқли санъаткорлар, профессионал рақс жамоалари Ватан, тинчлик, ёшлик ва миллий қадриятлар мавзусидаги жонли ижролари орқали томошабинларга хуш кайфият улашди.
[gallery-23958]
Таъкидланганидек, “Ёшлар ойлиги” доирасида шу каби тадбирлар вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида изчил давом эттирилади. Бундай ташаббуслардан кўзланган асосий мақсад – ёш авлодни маънавий жиҳатдан баркамол, ижтимоий фаол ва Ватан равнақи учун масъулиятли шахслар сифатида тарбиялаш, уларнинг иқтидор ва ташаббусларини қўллаб-қувватлашдир.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА