Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Бир макон, бир йўл" дунё иқтисодиётига кўмаклашмоқда
15:14 / 2020-12-21

Синьхуа ахборот агентлиги “Бир макон, бир йўл” лойиҳасининг дунё мамлакатлари иқтисодиётига таъсири ҳақида мақола чоп этди.

“2020 йилда янги COVID-19 эпидемияси авж олгани туфайли жаҳон иқтисодиёти пасайишда давом этмоқда ва ривожланиш билан боғлиқ муаммолар мисли кўрилмаган тус олмоқда. Мураккаб ва кўп деформацияли вазият шароитида "Бир макон, бир йўл" халқаро ҳамкорлик лойиҳаси мамлакатлар иқтисодиётини ривожлантиради, йўл бўйлаб иқтисодий ва экологик имкониятларни кенгайтиради”, – дейилади хабарда. 

Бир неча кун олдин Пекинда бўлиб ўтган "Бир макон, бир йўл" халқаро ҳамкорлик саммити маслаҳат қўмитасининг видеоконференция шаклидаги мажлисида Хитой давлат кенгаши аъзоси ва ташқи ишлар вазири Ван И "Бир макон, бир йўл" ташаббуси коронавирус пандемияси оқибатларига қарши курашда ўта чидамлилик ва ҳаётийликни намойиш этганини таъкидлади. 


“Лойиҳа иқтисодиётни барқарорлаштириш ва одамлар ҳаётини ҳимоя қилишда муҳим роль ўйнади, – деди Ван И.

Ҳозирга қадар Хитой 138 мамлакат ва 31 халқаро ташкилот билан биргаликда “бир макон, бир йўл”ни барпо этиш бўйича 201 та ҳужжат имзолаган, айтиш жоизки, ишнинг барча жабҳаларида ижобий натижаларга эришилган. Пандемия барча мамлакатларнинг алоқаларини издан чиқарган бўлса-да, уларнинг ривожланишга интилиши уйғунлашиб кетгани ва "Бир макон, бир йўл" ҳамкорлиги халқлар фаровонлигини оширишига умид туйғуси кучли эканини дунёдаги мавжуд вазият кўрсатмоқда.

"Бир макон, бир йўл" ҳамкорлиги умумий тараққиётга ёрдам беришнинг ҳақиқий самараси экани билан тобора кўпроқ мамлакатлар томонидан қўллаб-қувватланмоқда”, – дейилади хабар якунида.

 

Шоҳида Жалилова