Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бир кунда Тошкент йўлларида 879 та йўл ҳаракати қоидабузарлиги ҳолатлари қайд этилди
19:37 / 2020-04-05

Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати автотранспорт ҳаракатланишига нисбатан ўрнатилган тақиқни бузганларни аниқлаш бўйича олиб борилган ишлар натижаси тўғрисида ахборот берди.


Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати автотранспорт ҳаракатланишига нисбатан ўрнатилган тақиқни бузганларни аниқлаш бўйича олиб борилган ишлар натижаси тўғрисида ахборот берди.

Унга кўра, Йўл-патруль хизмати, Миллий гвардия ҳамда Санитария-эпидемиология хизмати ходимлари томонидан 4 апрель куни Тошкент йўлларида 879 та йўл ҳаракати қоидабузарлиги ҳолатлари қайд этилди. 

Эслатиб ўтамиз, карантин талабларининг ижросини сўзсиз таъминлаш ҳамда махсус рухсатномаси мавжуд бўлмаган ҳолда ҳаракатланаётган автотранспорт воситаларини ҳуқуқбузарлик давом эттирилишига йўл қўймаслик мақсадида истисно тариқасида ички ишлар органлари йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан карантин даврида автотранспорт воситасини махсус рухсатномасиз бошқарганлик учун транспорт воситасини жарима майдончасига жойлаштириш йўли билан ушлаб турилади.

Шунингдек, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида 2020 йил 6 апрель соат 06-00 дан эътиборан мототранспорт (скутер) ҳамда велосипедда ҳаракатланиш ҳам карантин даврида вақтинча чекланади.