Бир кунда 976 та транспорт воситалари, 11 та мотоцикл ва 257 та велосипед жарима майдонига киритилди
Зарурат билан кўчага чиққан фуқароларга Республика махсус комиссиясининг мазкур қарори бўйича тайёрланган махсус буклетлар тарқатилмоқда.
Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида жорий йилнинг 6 апрель соат 06-00 дан эътиборан карантин даврида мототранспорт (скутер) ҳамда велосипедда ҳаракатланиш вақтинча чекланган эди.
Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан 2020 йил 6 апрель куни эрталабки соат 08-00дан кечки соат 18-00га қадар вилоят бўйича жами 976 та транспорт воситалари, 11 та мотоцикл ва 257 та велосипед жарима майдончасига жойлаштирилди.
Зарурат билан кўчага чиққан фуқароларга Республика махсус комиссиясининг мазкур қарори бўйича тайёрланган махсус буклетлар тарқатилмоқда.