French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бир кунда 425 нафар фуқародан энергия ресурслари қарздорлиги ундирилди
11:05 / 2023-04-06

Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилоят бошқармаси органлари томонидан электр энергияси ва табиий газ истеъмолчиларидан қарздорликни ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш юзасидан самарали тизим йўлга қўйилган.

Амалга оширилган ижро ҳаракатлари натижасида биргина 3 апрель куни 425 нафар қарздордан 1 миллиард 671,2 миллион сўм қарздорликни ундиришга эришилди. Шундан, электр энергияси учун 82 та ижро иши бўйича 517 миллион сўм ва табиий газ учун 343 та ижро иши бўйича 1 миллиард 154,1 миллион сўм қарздорлик ундирилди.  

Ушбу йўналишдаги қарздорлик ундирувларининг катта қисми, яъни 214 таси Ғузор ва 100 таси Косон туманига тўғри келади. Бу эса, у ерда истиқомат қилаётган фуқароларнинг тўлов маданияти юксалаётганидан дарак беради.  

Шунингдек, амалга оширилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорликни тўламаган фуқароларнинг мол-мулклари хатланди. Бу борадаги ишлар жадаллик билан амалга оширилмоқда.  

 

ЎзА