Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бир кунда 202 тонна зарарли газ атмосфера ҳавосига зарар етказган
16:50 / 2020-04-16

Бухоро вилоятида мавжуд 200 мингдан ортиқ автотранспорт воситалари ҳаракатланиши натижасида йилига 73 минг тонна, бир ойда 6083 тонна, бир кунда 202 тонна зарарли газ атмосфера ҳавосига чиқарган.


Бухоро вилоятида мавжуд 200 мингдан ортиқ автотранспорт воситалари ҳаракатланиши натижасида йилига 73 минг тонна, бир ойда 6083 тонна, бир кунда 202 тонна зарарли газ атмосфера ҳавосига чиқарган.

– Жорий этилган карантин даврида вилоятда 720 тага яқин автотранспорт воситалари ҳаракатланишига рухсат берилганлиги ҳамда қолган автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик тўхталиши натижасида табиий равишда атмосфера ҳавосига зарарли газлар чиқиши камайган, – дейди вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи Нодир Ибодов. – Бундан ташқари, давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимини ривожлантириш ва молиявий соғломлаштириш бўйича берилган топшириқлари асосида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини босқичма-босқич модернизация қилиш, юқори сифатли экологик тоза бўлган дизель ёнилғиси ишлаб чиқариш ишлари жадаллик билан олиб борилди. Натижада заводда ишлаб чиқарилаётган нефт маҳсулотлари (автобензин ва дизель ёнилғиси) сифати Евро-2 стандарти талабларига мос келиб, унинг сифатини жаҳон стандартларига мослаш мақсадида, ҳозирда ишлатилаётган катализатор ва цеолит алмаштирилиши 2020 йилнинг 30 март куни Ўзбекистон тарихида илк бора “Евро-4” ва “Евро-5” синфли экологик тоза ҳамда сифатли дизель ёнилғисининг ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди.

Лаборатория таҳлилларига кўра, олинган дизел ёнилғисида олтингугурт бирикмалари миқдори 3 ppm бўлиб, бу кўрсатгич Евро-5 синфига мос дизел ёнилғисига тўғри келади (10 ppm дан кўп эмас). Мазкур қурилма мавжуд технологик схемада йилига 100 минг тоннагача Евро-5 стандартидаги дизель ёнилғиси ишлаб чиқариш имкониятига эга. Бизга маълумки “Евро-4” ва “Евро-5” ёқилғи турлари двигател ишлаш жараёнини яхшилабгина қолмай атмосфера ҳавосига зарарли чиқинди газлар миқдорини ҳам кескин камайтириш ва цилиндрлар ишлаш даврини узайтириш каби афзалликларга эга.

Юқоридаги кўрсаткичлардан кўриниб турибдики, март ва апрел ойларида атмосфера ҳавосига айрим саноат корхоналари, шунингдек тупроқ, қум шағал қазиб олиш каръерлари ва каръерлардан хом ашёларни ортиб чиқувчи автотранспорт воситаларининг ҳаракатланишлари ҳам чекланганлиги сабабли, атмосферага бошқа турдаги ифлослантирувчи моддаларнинг ҳам ташланиши камайганлигини кўриш мумкин.

Соҳа мутахассислари томонидан вилоят аҳолиси нафақат карантин даврида балки бундан кейинги даврда ҳам автотранспорт воситаларидан камроқ фойдаланишлари тавсия этилмоқда. Бу билан улар нафақат ўзлари ва атрофдагиларнинг соғлигини асраган бўларди балки табиатимизнинг мусаффолигига ҳам ўз ҳиссаларини қўшган бўларди.