English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бир келиб кетинг қишлоғимизга
11:37 / 2021-09-18

“Қирлишон” маҳалла фуқаролар йиғини Бухоро вилояти Олот тумани марказидан 20 километр узоқликда чўл ҳудудида жойлашган.

 Ташкил топганига эллик йилдан ошган. Кейинги икки йил давомида қишлоқда кенг кўламли ишлар амалга оширилди.  

Йиллар давомида яроқсиз ҳолга келиб қолган йўллар 2020 йилда асфалть ётқизилиб таъмирланди. Шу пайтгача Аму-Бухоро каналининг лойқа сувидан фойдаланиб келардик. 2020 йил тоза ичимлик суви етказиб берилди.

Бу йил яъни 2021 йилда “Обод маҳалла” давлат дастури асосида қишлоғимизда талайгина ишлар амалга оширилди. Маҳалламизда янги оилавий поликлиника биноси қад кўтарди. 1978 йилдан буён фаолият кўрсатиб келаётган эски мактаб биноси болалар боғчаси, маҳалла идораси биноси капитал реконструкция қилиниб таниб бўлмас даражада янгиланди. Симли интернет тармоғи қишлоғимизга олиб келинди.

Кўчаларимизга асфальт ётқизилиб тунги чироқлар ўрнатилди.  Ҳа бу ўзгаришлар етти ухлаб тушимизга ҳам кирмаган.

Президентимиз “Янги Ўзбекистон” сиёсатини рўёбга чиқаришда республиканинг энг чекка ҳудуди Олот туманидан бошлаганликлари айни муддао бўлди. Бунинг учун Давлат раҳбарига “Қирлишон” МФЙ аҳолиси номидан миннатдорчилик билдирамиз.  

Қишлоғимиз аҳли энди меҳмонларга бемалол ғурурланиб “Бир келиб кетинг қишлоғимизга” деб айта олади.

Язмурод Ҳасанов,

меҳнат фахрийси