ФОТОРЕПОРТАЖ
Хоразм вилояти Хонқа туманида “Бир ҳудуд – бир маҳсулот” ҳамда кооперация тамойиллари асосида сердаромад ҳамда экспортбоп экинларни жойлаштириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, экспорт салоҳиятини ошириш бўйича семинар ташкил этилди.
Ўтган уч йил давомида туманда 1 минг 359 гектар экин майдони электрон савдолар орқали 4 минг 740 нафар фуқарога деҳқон хўжалиги юритиш учун ажратиб берилган. Семинар давомида ушбу майдонларда “Бир ҳудуд – бир маҳсулот” тамойили остида келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.
Тадбирда шунингдек, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Актам Ҳаитов, туман раҳбари Муродбек Давлатов сўз олиб, экспортёрлар ташқи бозорга чиқарадиган маҳсулотни сотиш имкониятлари ҳақида ахборот берди.
[gallery-16889]
Беҳзодбек САИДОВ (сурат), ЎзА