Бир гуруҳ хорижлик зиёратчилар Қашқадарёда бўлди
Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳри ҳамда Китоб туманларида Нақшбандия тариқатининг Олтин Силсила пирларини зиёратгоҳлари бўйлаб “Нақшбандия фестивали” зиёрат тадбири ўтказилди.
Фестивалга Малайзия, Индонезия, Сингапур, Ҳиндистон, Бруней ва Туркия каби давлатлардан 160 нафарга яқин дин пешволари, диний уламолар, тариқатчилар ташриф буюрди.

Тадбир доирасида меҳмонлар Китоб туманидаги “Шайх Муҳаммад Имканагий” ва “Шайх Муҳаммад Дарвеш Вахшуворий” зиёратгоҳларига ҳамда Шаҳрисабз шаҳрининг ЮНЕСКО Умумжаҳон меросига киритилган “Дор ут-тиловат”, “Дор ут-саодат”, “Оқсарой” мажмуаларига ташриф буюриб, зиёрат амалларини адо этди.


Тадбир давомида вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси томонидан ҳудудий ИИБлар билан ҳамкорликда ташриф буюрган хорижий ва маҳаллий сайёҳлар хавфсизлиги таъминланди.
Фестивал якунида меҳмонлар Самарқанд вилоятига кузатиб қўйилди.
Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири