English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бир гуруҳ халқ таълими тизими ходимларига “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони топширилди
14:52 / 2020-12-12

Халқ таълими тизимида фаолият юритаётган бир гуруҳ ютуқларга эришаётган, фаол устоз-мураббийларга “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони топширилди.

Абдулла Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институтида шу муносабат билан тадбир бўлиб ўтди.

Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев ўқитувчиларни тақдирлаб, “online maktab” рукнидаги телевизион дарсларни тасвирга олишга жалб қилинган барча ўқитувчилар, сурдо-таржимонлар, муҳаррирлар ва телевидение ходимларига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Пандемия шароитида умумтаълим мактаби ўқувчилари учун “Онлайн мактаб” лойиҳаси ташкил этилган эди. Мазкур лойиҳада қатнашган 18 нафар ва халқаро фан олимпиадаларига ўқувчиларни тайёрлашда фаол иштирок этган 6 нафар ўқитувчи “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони ва бир гуруҳ фаол мураббийлар фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.  

Халқ таълими тизимида масофавий таълим жараёнини амалиётга кенг жорий этиш, ўқув-тарбия жараёнида замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, инновацион шакл ва усулларидан самарали фойдаланиш, таълим сифатини оширишга кўмаклашиш мақсадида “online maktab” рукнидаги телевизион дарслар тасвирга олиниши давом этмоқда.

Телевизион дарсларни тасвирга олиш жараёнига юздан ортиқ малакали, тажрибали фан ўқитувчилари, муҳаррирлар, сурдо-таржимонлар жалб қилинган.