Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бир гуруҳ мутахассислар касбий таълим ҳамкорлиги доирасида Хитойда малака оширмоқда
16:48 / 2025-12-10

Таълимнинг ҳар бир бўғини бугун ривожланиш босқичида. Бунда халқаро ҳамкорликлар муҳим ўрин тутади. Педагогика, тиббиёт йўналишларида турли давлатлар билан тажрибалар алмашилиб келинмоқда.

Хитойнинг Чунцин шаҳридаги “Three Gorges” тиббиёт коллежи таклифига биноан тиббиёт йўналиши бўйича халқаро чуқурлаштирилган малака ошириш дастури доирасида махсус семинар-курслар ташкил этилмоқда.

Мазкур малака ошириш дастурида иштирок этиш учун Ўзбекистоннинг Андижон, Сирдарё, Наманган, Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридаги тиббиёт ва техника йўналишидаги техникумлардан 10 нафар малакали мутахассис саралаб олинди.

Ушбу семинарда замонавий тиббиёт таълими, илғор диагностика усуллари, амалий клиник кўникмалар ҳамда халқаро тажрибаларни ўрганишга аҳамият қаратилган.

Қолаверса, мазкур ҳамкорлик мутахассисларнинг малакасини ошириш, ўқув жараёнларига янги ёндашувларни жорий этиш ҳамда икки давлат ўртасида касбий таълим соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Ўзбекистон-Хитой ўртасидаги ушбу амалий ҳамкорлик келгусида ўқув дастурларини бойитиш, педагог ва мутахассислар малакасини ошириш бўйича қўшма ташаббусларни кенгайтириш имконини беради.

Шербек Исломов, ЎзА