ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 30 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда партия фаоллари, депутатлар, зиёлилар, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбирда “Миллий тикланиш” партияси ташаббуслари, лойиҳалари, қўллаб-қувватловлари орқали жамият ҳаётида ўз ўрнини топган иштирокчилар, партия фахрийлари ва фаоллари ўз фикрларини баён қилди. Партия ривожи ва халқимиз фаровонлиги йўлида астойдил меҳнат қилган фидойилар эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Маълумот учун. Бугунги кунда “Миллий тикланиш” ДП Сурхондарё вилоят Кенгаши сафида 49,2 минг нафар электорат вакиллари қалбан бир ғоя ва ташаббуслар остида бирлашган бўлиб, партия аъзоларининг 100 нафари маҳаллий Кенгаш, 2 нафари Қонунчилик палатаси депутатлари этиб сайланган.
[gallery-24025]
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА