Жиззах вилоятининг барча шаҳар ва туманларида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 33 йиллигига бағишлаб байрамолди тадбирлари бўлиб ўтмоқда.
“Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остидаги байрамолди тантанаси Фориш тумани “Сайёд” маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилди. Тадбирда эришилаётган натижалар тилга олинди ва бир гуруҳ ташаббускор ёшлар муносиб тақдирланди.
[gallery-18786]
Шунингдек, ўсмир ва болалар ўртасида ўзбек кураши бўйича ўтказилган беллашув кўпчиликнинг диққат марказида бўлди. Бадиий дастурдан ўрин олган туман маданият уйи ҳаваскор ҳамда “Ўзбекконцерт” Жиззах вилоят бўлими хонандаларининг Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар, сўз усталарининг чиқишлари йиғилганларга байрам кайфиятини улашди.
Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди ходимларининг чиқишлари барчага манзур бўлди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/I5g8WcgSwic" title="“Bir boʻlsak – yagona xalqmiz, birlashsak – Vatanmiz!”" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (видео), ЎзА.