Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бир ҳафтада 1000 дан зиёд газ баллон сотилди
15:18 / 2020-04-13

“Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли “UNG ECONN” заводида композит газ баллонлар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган. Ушбу завод йилига 100 минг дона газ баллон ишлаб чиқариш қувватига эга.


“Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли “UNG ECONN” заводида композит газ баллонлар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган. Ушбу завод йилига 100 минг дона газ баллон ишлаб чиқариш қувватига эга.

Суюлтирилган газ учун композит газ баллонлар сиғими 47 литр, оғирлиги 20 килограмм бўлиб, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ушбу газ баллонлар учун Ўзстандарт агентлиги томонидан “ISO 9001:2015” ва бошқа талаб этилган мувофиқлик сертификати берилган.

Иссиқ ва совуқ таъсир қилмайдиган ушбу композит баллонлардан -40 дан бошлаб +70 градусгача фойдаланиш мумкин. Газ баллонлар хавфсиз ҳамда қулай бўлиб, аҳоли, тадбиркорлар ва ишбилармонлар мол-мулкининг дахлсизлигини таъминлайди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати хабарига кўра, композит газ баллонлар реализациясини йўлга қўйилиши натижасида сўнгги бир ҳафтада 1000 дан ошиқ газ баллонлар сотилишига эришилди.