Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бионик протезлар ўрнатиш имконияти мавжуд
17:53 / 2021-06-08

Инсон ҳаётида турли воқеалар содир бўлади. Орамизда тўсатдан рўй берган бахтсиз ҳодиса туфайли оёқ ёки қўлидан ажралган ёхуд туғма имконияти чекланган инсонлар бор. Уларни фаол ҳаётга қайтариш, яшашга бўлган иштиёқини ошириш чинакам инсонийлик хислатларидан.

Мустафо Мингбоев ана шу мақсадда иш олиб бораётган ёш ихтирочилардан. Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги “Яшнобод” технопарки резидентлигини олган “Mingbaevʼs Academy of Robotics” компанияси Ўзбекистонда бионик протезларни ишлаб чиқармоқда.

Бионик протезлар – қўл-оёқларнинг йўқ қисмлари ёки тана аъзоларининг бошқа майиб қисмлари ўрнида вақтинча ёки доимий ишлатиладиган механик мослама ҳисобланади.

–Унинг қулайлиги шундаки, қўл билан бемалол бармоқларни ҳаракатга келтириш, овқатланиш ва кундалик турмушдаги барча маиший ишларни бажариш мумкин, – дейди Мустафо Мингбоев. – Шунингдек, ҳозир имконияти чекланган болалар учун ихчам ва кўп имкониятларга эга бўлган бионик протезлари ҳам тайёрланиб, қулайликлар яратиш бўйича изланишлар олиб бормоқдамиз.

Протез – полиэтилен, хлорвинил, термопласт ва бошқа материаллардан енгил, қулай ва чидамли, гигиеник талабларга жавоб берадиган қилиб тайёрланади.

Рухсора Ўринбоева, ЎзА