Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Биометрик паспортни ID-картага ўз вақтида алмаштирмаслик учун қандай чора қўлланилиши мумкин?
14:18 / 2022-11-10

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова фуқаролардан тушган саволларга жавоб берди.

Мутахассиснинг таъкидлашича, тегишли тартибга кўра, фуқаро паспортининг амал қилиш муддати тугагандан сўнг ёки фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва миллати ўзгаргандан сўнг бир ой муддатда ID-картага алмаштириши лозим. Амал қилиш муддати ўтган биометрик паспортнинг ўз вақтида ID- картага алмаштирмаслик, яъни фуқаронинг паспортсиз ёки ID -картасиз яшаши Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 223-моддасига биноан паспорт тизими қоидаларини бузиш билан боғлиқ маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади. Бундай ҳуқуқбузарлик БҲМнинг иккидан бир қисмидан уч бараваригача миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.  

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, биометрик паспортни ID-картага алмаштириш учун фуқаро исталган ички ишлар органлари ёки тегишли Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиши мумкин.  

Шунингдек, Севара Зокирова Мобил-ID тизими ҳақида маълумотларни тақдим этди.  

Қайд этилишича, шахсни идентификациялашнинг Мобил- ID тизими фойдаланувчиларга электрон рақамли имзони қўлламаган ҳолда давлат хизматларидан фойдаланиш имконини беради (бундан кредитлаш соҳасида кўрсатиладиган молиявий хизматлар мустасно). Мобил-ID тизими аҳолининг масофадан туриб электрон давлат хизматларидан мустақил фойдаланиш имкониятларини кенгайтиради ва аҳолига қулайликлар яратади.  

 

 Муҳайё Тошқораева,  

ЎзА