Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Биометрик паспортга эга абитуриентлар ОТМ тест синовларида иштирок этиш учун ID-карта олишлари шартми? – ДТМ аниқлик киритди
09:46 / 2022-05-12

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан 16 ёшга тўлган мактаб битирувчилари ўз вақтида ID-карта олишлари лозимлиги тўғрисида эълон берилди.

Мазкур хабарнинг кўплаб оммавий ахборот воситалари ва бошқа телеграм каналларда олий таълим муассасаларига тест синовларида иштирок этиш учун абитуриентларда ID-карта бўлиши шарт деган мазмундаги нотўғри талқин этилиши  кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Абитуриентлар томонидан келиб тушаётган ID-картасиз тест синовларида иштирок  этиш бўйича мурожаатлар юзасидан Давлат тест маркази қуйидагиларни маълум қилди. 

Қайд этилишича, жорий йил олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари учун абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш my.dtm.uz сайти орқали онлайн тарзда амалга оширилади. 

Абитуриентларнинг расми ва паспорт маълумотлари Давлат персоналлаштириш маркази томонидан онлайн режимда рўйхатга олинади. Бунинг учун абитуриентда биометрик паспорт ёки ID-карта бўлиши лозим.  

Биометрик паспортга эга бўлган абитуриентлар ID-карта олишлари шарт эмас. Шунингдек, абитуриентлар биометрик паспорт билан ҳам my.dtm.uz  сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин. 

ЎзА