English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Биоэтикани фан сифатида ривожлантириш тиббий хизмат кўрсатиш сифатини оширади
19:58 / 2023-06-27

Мамлакатимизда нафақат тиббиёт соҳасига, балки тиббий таълимни ривожлантириш, юқори билим ва малакага эга замонавий кадрларни етиштиришга устувор аҳамият қаратилмоқда. Хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик ўрнатилиб, талабалар ва мутахассислар алмашинуви йўлга қўйилмоқда.

Кўплаб соҳа ходимлари етишиб чиқаётган Самарқанд давлат тиббиёт университетида ҳам таълим жараёнларининг илғор хорижий тажрибалар асосида олиб борилиши аҳамиятга моликдир.  

Университет делегациясининг Россия Федерациясига ташрифи доирасида Санкт-Петербург шаҳрида амалга оширган бир қатор учрашувларида ана шу мақсадлар мужассам эди.  

Ректор Жасур Ризаев бошчилигидаги СамДТУ делегациясининг Санкт-Петербург вице-губернатори Олег Эргашев билан учрашувида Соғлиқни сақлаш қўмитаси раиси, И.Мечников номидаги Шимолий-Ғарбий давлат тиббиёт университети ректори иштирок этиб, кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди. Томонлар тиббий таълим соҳасида ўзаро ҳамкорлик суръатларини оширишга тайёр эканликларини қайд этди.  

***

Шунингдек, Самарқанд давлат тиббиёт университетининг АҚШдаги университетлар, илмий марказлар ва клиникалар билан халқаро ҳамкорлиги кенгаймоқда. Питтсбург университети, Нью-Йорк университети, Олбани университети, Вебстер университети, Сент-Луис университетлари билан йўлга қўйилган ҳамкорлик алоқалари фикримизнинг далилидир.

Американинг машҳур ва жаҳоннинг етакчи университетларидан бири ҳисобланган Гарвард университети вакилларидан иборат делегациянинг Самарқанд давлат тиббиёт университетига ташрифи давомида биоэтикани фан ва амалий фан сифатида ривожлантириш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Университетлар ўртасидаги биоэтика соҳасида қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш борасида эришилган келишув мазкур йўналишнинг тараққиётига хизмат қилади.

М.Қосимова, ЎзА