Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бино банк балансига ўтказилди
10:31 / 2024-10-18

Тадбиркорлик субъектларига бизнесни ривожлантириш мақсадида тижорат банклари томонидан кредит маблағлари ажратилмоқда.

Лекин, кредитни қайтариш мажбуриятини ўз вақтида бажармаётган жамиятларнинг борлиги эса ачинарли.  

Масалан, Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туман бўлими иш юритувидаги Беруний туманлараро иқтисодий судининг жорий йил 2 майдаги қарорига асосан “CROWN GROUP” масъулияти чекланган жамиятдан акциядорлик-тижорат “Бизнесни ривожлантириш банки” фойдасига 5 миллиард 395 миллион сўм ундириш белгиланган.  

Қарздорга ушбу ижро ҳужжати ижросини таъминлаш ҳақида огоҳлантиришлар берилган ва қарз учун унга тегишли бўлган Беруний туманида жойлашган қиймати 5,6 миллиард сўмлик бино Мажбурий ижро бюроси Беруний туман бўлими давлат ижрочиси томонидан тегишли тартибда хатловга олинган.  

Шунга қарамасдан, қарздор томонидан ижро ҳужжати талаби бажарилмаганлиги сабабли, хатланган кўчмас мулк электрон онлайн-аукцион савдо майдони орқали сотувга чиқарилган. Ўтказилган аукцион савдоларида сотувга чиқарилган бинога харидор топилмаганлиги сабабли ушбу мулк қарздорлик эвазига “Бизнесни ривожлантириш банки” балансига ўтказилди.  

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.