English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бинали Йилдирим муқаддас қадамжоларни зиёрат қилди
21:18 / 2018-09-25

Расмий ташриф билан мамлакатимизга келган Туркия Республикаси Буюк миллат мажлиси раиси Бинали Йилдирим 25 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида бўлди.

Расмий ташриф билан мамлакатимизга келган Туркия Республикаси Буюк миллат мажлиси раиси Бинали Йилдирим 25 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида бўлди.

Юқори мартабали меҳмон Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов ҳамроҳлигида Биринчи Президентимиз Ислом Каримов мақбара-мажмуасини зиёрат қилди.

Туркия делегацияси мажмуада амалга оширилган бунёдкорлик ишлари ва бу ердаги энг қадимий обидалардан бири – Ҳазрати Хизр масжидини асраб-авайлаш борасидаги ишларга юксак баҳо берди.

Шундан сўнг Бинали Йилдирим Имом Бухорий ва Абу Мансур Мотуридий ёдгорлик мажмуаларини зиёрат қилди. Ушбу масканлар билан танишув чоғида муқаддас ислом дини ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк алломаларимизнинг бой маънавий меросини ўрганиш, улар номи билан боғлиқ қадамжоларни обод этиш юзасидан юртимизда олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Туркиялик юқори мартабали меҳмон Самарқанд шаҳридаги Амир Темур мақбараси, Регистон майдони ва бошқа тарихий обидаларни ҳам томоша қилди.

10 (1).JPG

12.JPG

20.JPG

22.JPG