Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Бинафша” болажонлар хизматида
16:54 / 2024-04-09

Бухоро вилояти Шофиркон туманидаги “Янгиқишлоқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида давлат-хусусий шерикчилиги асосида 200 ўринли “Бинафша – 2020” мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.

Тадбирда туман ҳокими Алишер Файзуллаев, жамоатчилик вакиллари, меҳнат фахрийлари, ота-оналар иштирок этди. Туман раҳбари аҳоли талаб ва мурожаатлари асосида қад ростлаган бу шинам муассаса эртамиз эгалари таълим-тарбиясига қаратилаётган эътибор ва ғамхўрликнинг ёрқин намунаси эканлигини эътироф этди.  

Муассасада болажонлар учун барча шароитлар яратилган.  

– Замонавий қиёфа касб этган муассасамизда жажжи ўғил-қизларнинг машғулот ва тўгаракларда банд бўлиб, дам олишлари, талаб даражасида овқатланиши, спорт ўйинларида чиниқишлари учун етарли қулайликлар яратилган, – дейди “Бинафша – 2020” давлат хусусий шерикчилигидаги мактабгача таълим ташкилоти таъсисчиси Нилуфар Некқадамова. – Боғча фаолияти туфайли ҳозирда ҳудудда мактабгача таълим ёшидаги 70 нафардан зиёд болажон рўйхатга олинган. Уларга 4 та гуруҳда малакали мутахассислар таълим-тарбия беради. Муассасада ўндан ортиқ тарбиячи-педагог фаолият юритади.

Зариф Комилов,

Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари.