French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Билярд усталари Самарқандда жам бўлди
18:26 / 2025-12-23

Самарқанд шаҳрида Янги йил муносабати билан билярд бўйича халқаро очиқ чемпионат ўтказилди.

“IRBIS-S” билярд клуби ҳамда Билярд спорти федерацияси Самарқанд вилояти бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган турнирда мамлакатимиз ва Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон Республикаларидан 64 нафардан ортиқ спортчи қатнашди.

Мукофот жамғармаси 65 миллион сўмни ташкил этган очиқ чемпионат уч кун давом этди ва унда маҳоратли билярчилар қизғин баҳсларга киришдилар. Дастлаб иштирокчилар орасидан энг кучли 8 нафар спортчи аниқланди ва улар совринли ўринлар учун беллашди.  

Мамлакатимиз вакили, сурхондарёлик Баҳром Рўзиев финалда қирғизистонлик спортчи билан беллашиб, олтин медални қўлга киритди ва 20 миллион 500 минг сўм пул мукофоти билан тақдирланди. Кумуш медал эгасига эса 10 миллион 200 минг сўм пул мукофоти берилди.

Вакилларимиздан – фарғоналик Нодир Мирзаев ва Тошкент вилоятидан  Аҳрор Хатанов бронза медаллари ва 2 миллион 400 минг сўмдан пул мукофотларига сазовор бўлди.  

5-8-ўринларни эгаллаган Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон спортчиларига 2 миллион 400 минг сўмдан пул мукофотлари топширилди.

Мусобақа иштирокчилари Самарқанд шаҳридаги тарихий-маданий ёдгорликлар ва диққатга сазовор масканларда ҳам бўлишди.

Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири