Ўзбекистон бильярд спорти федерациясида 2026 йили пойтахтимиз Тошкентда ташкил этилиши кутилаётган жаҳон чемпионатига тайёргарлик ишлари таҳлил этилди.
Йиғилиш давомида федерация раиси Ўткир Комилов томонидан жорий йилнинг 1 декабрига қадар бильярд бўйича ҳудудий биринчиликларни ўтказиш ва шу асосда мамлакат чемпионатини ташкил этиш ҳамда жаҳон чемпионатида ватанимиз шарафини ҳимоя қиладиган миллий терма жамоа таркибини шакллантириш вазифаси белгиланди.
Муҳокамалар жараёнида 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун дунёнинг турли давлатларидан Тошкентга келадиган бильярд спорти усталарига зарур шарт-шароитларни яратиш, уларни юртимизнинг диққатга сазовор жойлари билан яқиндан таништириш, биринчилик доирасида ўтадиган тадбирларни қамраб олган ҳолда алоҳида “йўл харитаси” ишлаб чиқиш каби қатор масалалар таҳлил этилди. Ҳар бир йўналиш бўйича масъулларга аниқ вазифалар ижроси юкланди.
Т. Рўзиев, ЎзА