Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бильярд: Фахрийлар ўртасида мамлакат чемпионати ўтказилди
11:45 / 2025-12-11

Тошкентдаги "Star snooker" клубида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни муносабати билан бильярднинг снукер йўналиши бўйича фахрийлар ўртасида илк бор Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.

Муросасиз баҳслар сарҳисобига кўра, “А” гуруҳидан Сардор Мирзажонов ва Баҳодир Абдурасулов, “Б” гуруҳидан Шавкат Маҳмудов ва Ҳасан Ғуломов ярим финал йўлланмаларини қўлга киритди.

Ярим финал ўйинларида Сардор Мирзажонов ва Шавкат Маҳмудов финалга йўл олди.

Финал ўйинида эса С.Мирзажонов 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Т.Рўзиев,

ЎзА