Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Билл Гейтс яна бир бор пандемия келаси йили ниҳоясига етиши мумкинлигини таъкидлади
13:12 / 2021-12-22

Омикрон-штаммининг тарқалишига қарамай, коронавирус пандемияси 2022 йилда якун топиши мумкин, деб ҳисобламоқда Microsoft компанияси асосчиси, миллиардер Билл Гейтс.

Унинг айтишича, тарихда бирорта ҳам вирус омикрон вариантичалик тез тарқалмаган. Гейтснинг фикрича, тез кунларда “у жаҳоннинг барча мамлакатида кузатилади". 

Миллиардернинг таъкидлашича, янги штаммга жиддий муносабатда бўлиш лозим, чунки касаллик белгилари қай даражада оғир кечиши ҳали маълум эмас.

Microsoft компанияси асосчисининг қўшимча қилишича, агар зарур чоралар  кўрилса, 2022 йил  пандемия учун охирги йил бўлиши мумкин.

Шунга қарамай, миллиардер одамларни бир-бирини қўллаб-қувватлашга, ниқоб тақишга,  одамлар кўп тўпланадиган жойлардан узоқроқ юришга ва коронавирусга қарши вакцина олишга чақирди.