Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Билимли қизларнинг инновацион лойиҳалари тақдимоти
17:19 / 2026-01-19

ФОТОРЕПОРТАЖ

Урганч шаҳрида жойлашган Ал-Хоразмий номидаги университетда “Рақамли авлод қизлари” танловининг Хоразм вилояти босқичи бўлиб ўтди. Унда 16-20 ёш тоифасида 65 нафар, 21-30 ёш тоифасида эса 40 нафар иштирокчи ўз билим ва салоҳиятини намоён этди.

Танловнинг очилиш маросимида вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Турсунбек Нурметов иштирок этиб, замонавий билим ва инновацион ғоялар билан майдонга чиққан иштирокчи қизларга самимий тилаклар билдирди. Рақамли технологияларни эгаллаган, ташаббускор ва билимли қизлар юртимиз келажагининг мустаҳкам пойдевори эканини алоҳида таъкидлаб, барча иштирокчиларга омад ва муваффақиятлар тилади.  

[gallery-27184]

Танловга жами 105 та инновацион лойиҳа тақдим этилди.  

16-20 ёш тоифасида Урганч туманидаги 18-мактаб ўқувчиси Бибисора Ҳусанбоева биринчи ўринни эгаллади.  21-30 ёш тоифасида Ал-Хоразмий университети талабаси Рисолат Искандарова ғолиб бўлди.

Беҳзодбек САИДОВ (сурат), ЎзА