Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Билимлар синови ёшлар учун имконият эшикларини очяпти
18:35 / 2022-12-23

Сўнгги йилларда таълимга қаратилган эътибор туфайли  ҳатто чекка-чекка қишлоқларда ҳам юқори савияли кадрлар тайёрланиши ва истеъдод эгаларини кашф этилишига омил бўлмоқда. Ҳар бир маҳалла, ҳар бир қишлоқда замон андозаларига мос маданият ва санъат уйлари, кутубхоналар ҳамда спорт мажмуалари қурилди. Уларда етишиб чиқаётган истеъдод эгалари мамлакатимиз санъати, спортини  дунё ареналарида танита бошлади. Шу билан бирга, турли кўрик-танловларнинг ўтказилиши ҳам янгидан-янги ташаббускор ёшларни кашф этилишига сабаб бўлаётир.

Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда тегишли идоралар билан ҳамкорликда мамлакатимизда адабиёт, санъат ва маданият соҳаларида фаолият юритаётган истеъдодли, ташаббускор ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Ватан тараққиётига менинг ҳиссам» Республика танловининг ўтказила бошлагани ҳам фикримиз тасдиғидир. Мазкур  танловда 15 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар: “адабиёт ва публицистика”, “тасвирий ва амалий санъат”, “мақом ва миллий эстрада” йўналишларида туман, шаҳар, вилоят ва республика босқичларида ўзаро беллашмоқдалар.

Тошкент вилоятининг истеъдодли ёшлари мазкур танловнинг вилоят босқичида ўзларини синовдан ўтказишди.  Юқори- Чирчиқ туманидаги 1-умумтаълим мактаб ўқувчиси  Элмира Мирзақулова, 3-умумтаълим мактаб ўқувчиси Зилола Ҳикматова сингари   ёшларимиз биринчи ўринларни эгаллаб, республика босқичига йўлланма олди. 

—“Бу танлов мен учун катта имконият майдони бўлди”, – дейди 1-ўрин соҳибаси Зилола Ҳикматова. – Мақсадим, ўзбек миллий мумтоз мақомчилик санъатини дунёга танитиш. Бу йўлда мени қўллаб-қувватлаётган устозларимга ўз миннатдорлигимни билдираман.

Таълим ва маданиятга қанчалик кўп эътибор қаратсак, соҳада юксак истеъдод эгалари етишиб чиқаверади. Зотан,  таълимга эътибор – келажакка эътибордир.

Дилноза НАЗИРОВА,

Республика Маънавият ва маърифат маркази Юқори Чирчиқ тумани бўлими раҳбари.