French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Билимлар куни“ Ширин шаҳрида ҳам кенг нишонланди
13:03 / 2019-09-04

Бугун “Билимлар куни“ муносабати билан Ширин шаҳар ҳокими И.Бегалиев барча умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиларини байрам билан қутлаб табрик йўллади.


Бугун “Билимлар куни“ муносабати билан Ширин шаҳар ҳокими И.Бегалиев барча умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиларини байрам билан қутлаб табрик йўллади.

Шаҳар ҳокими ўз табригида ўқитувчиларга янги ўқув йилида келажагимиз бўлган ёш авлод таълим-тарбияси, юрт, жамият, халқ, миллат тақдирига дахлдорлик ҳиссини шакллантиришдек масъулиятли ва шарафли фаолиятида омад тилади.

photo5438620038300019548.jpg

photo5438620038300019551.jpg

photo5438620038300019554.jpg

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан Ширин шаҳридаги барча сектор раҳбарлари томонидан умумий ўрта таълим муассасаларида “Жонажон Ўзбекистоним мангу бўл омон!“ шиори остида мустақиллик дарслари ўтказилди. Ушбу дарсларда сектор раҳбарлари Ўзбекистон Республикасида барча соҳаларда амалга оширилган ислоҳотлар тўғрисида ўқувчи ёшлар билан суҳбат ўтказди.

Шаҳридаги барча умумий ўрта таълим мактабларида илк бор мактаб остонасига қадам қўйган болажонларга “Президент совғалари“ тақдим этилди.

photo5438620038300019556.jpg

photo5440361716258024204.jpg

Ширин шаҳар ҳокимлиги томонидан барча умумий ўрта таълим мактабларига 32 комплект компьютер жиҳозлари, 16 дона принтер, 80 дона футбол, волейбол, баскетбол, гандбол тўплари совға қилинди.