ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Давлатобод туманидаги 80-умумтаълим мактабида ҳам янги ўқув йилига чорловчи қўнғироқ чалинди.
Туман ҳокими Анвар Тожимирзаев ушбу таълим масканида ташкил этилган “Билимлар куни” тадбирида иштирок этиб, устозлар, ўқувчилар ва ота-оналарни янги ўқув йили билан табриклади.
Таъкидланганидек, сўнгги йилларда туманда таълим соҳаси ривожига катта эътибор қаратилмоқда. 2017–2025 йиллар давомида 12 та таълим муассасаси тубдан таъмирланди, 5 та янги мактаб қурилиб фойдаланишга топширилди. 200 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланиб, мактабларда замонавий шароитлар яратилди.
[gallery-25128]
Шу билан бирга, битирувчиларнинг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичлари ҳам йил сайин ортмоқда. Жорий йилда 1984 нафар битирувчининг 1055 нафари олий таълим муассасаларига қабул қилинди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (фото), ЎзА