Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Билимдонлар боғчаси болажонлар ихтиёрида
12:15 / 2020-10-06

Андижон шаҳрида “Билимдонлар боғчаси” деб номланган 100 ўринли мактабгача таълим ташкилоти қурилиб, фойдаланишга топширилди.


Андижон шаҳрида “Билимдонлар боғчаси” деб номланган 100 ўринли мактабгача таълим ташкилоти қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Тадбиркор, олий маълумотли педагог Назокатхон Иброҳимованинг саъй-ҳаракати билан 2 миллиард 200 миллион сўм маблағ ҳисобига давлат шерикчилиги асосида барпо этилган ушбу масканда болаларни мактаб таълимига тайёрлаш, интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, ҳар жиҳатдан етук ва баркамол вояга етишлари учун зарур барча шароитлар яратилган.

photo_2020-10-06_12-08-30.jpg

photo_2020-10-06_12-08-20.jpg

photo_2020-10-06_12-08-28.jpg

Уч қаватли, замонавий қиёфага эга ушбу муассасада мусиқа, спорт, гимнастика, инглиз, рус тиллари, ментал арфиметика тўгараклари фаолияти йўлга қўйилади. Мазкур мактабгача таълим ташкилотининг ишга тушиши билан 19 та янги иш ўрни яратилди.

Болажонларга тажрибали мутахассислар инглиз ва рус тилларидан сабоқ беради, ментал арфиметика бўйича махсус дастур асосида машғулотлар ўтказилади.

Айни кунда Андижон шаҳрида 56 давлат, 10 та нодавлат мактабгача таълим ташкилоти, шунингдек, 20 дан зиёд уй боғча фаолият кўрсатмоқда. Умуман, Андижон шаҳрида болаларни мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олиш 49,5 фоизга етган.

Жорий йил охирига қадар Андижон шаҳрида яна 10 га яқин боғча ишга туширилиши кўзда тутилган.

photo_2020-10-06_12-08-26.jpg

photo_2020-10-06_12-08-23.jpg