Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Билимдонлар аниқланди
17:23 / 2025-08-07

Андижонда “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги “Заковат” интеллектуал ўйинининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Маҳалла ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, билим ва дунёқарашини кенгайтириш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш, мазкур йўналишдаги ишларни маҳалла ёшлари ўртасида кенг тарғиб этиш мақсадида ўтказилаётган “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги “Заковат” интеллектуал ўйини вилоят босқичида 16 та маҳалла жамоаси иштирок этиб, ғолиблик учун ўзаро баҳс олиб борди. 

[gallery-24646]

Қизиқарли баҳслар асосида ўтган интеллектуал ўйин вилоят босқичининг якуний натижаларига кўра, Жалақудуқ туманидаги Ёрқишлоқ маҳалласи жамоаси 1-ўринга сазовор бўлиб, беллашувнинг республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. 

Булоқбоши туманидаги Қақир маҳалласи жамоаси иккинчи, Андижон туманидаги Завроқ маҳалласи жамоаси учинчи ўринни эгаллади. 

“Заковат” вилоят босқичининг ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди. 

Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари